Бухорода электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган Ш. Н. К. МЧЖга қарашли шифо маскани электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош этилди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» хабар берди.
Маълум қилинишича, муассаса электр қурилмаларини ҳисоблагичдан ташқари улаб, электр энергиясидан рухсатсиз тарзда фойдаланиб келган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 184 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.