Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида Ғазода камида 55 киши ҳалок бўлди
Исроил кучлари томонидан Ғазо секторига уюштирилган навбатдаги ҳаво ҳужумларида камида 55 фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маҳаллий шифокорларнинг маълумотига кўра, қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Зарбалардан бири мактаб ва икки уйни нишонга олган.
Қайд қилинишича, cўнгги тўққиз кун ичида Ғазода ҳалок бўлганлар сони 500 нафардан ошган. Бу орада халқаро ҳамжамият Исроил ҳаракатларини кескин танқид қила бошлаган.
Буюк Британия Исроил билан савдо музокараларини вақтинча тўхтатди. Европа Иттифоқи ташқи сиёсат раҳбари Кажа Каллас эса Исроил билан савдо келишувини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.
Исроил 11 ҳафталик блокадани юмшатганига қарамай, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ғазода ҳали ҳам ёрдам тарқатилмаганини билдирди. Душанба куни фақат чақалоқлар учун озиқ-овқат ортилган тўрт юк машинаси чегара орқали ўтказилган. Исроил армиясига сешанба куни 93 та ёрдам машинаси Ғазога киритилганини айтган.
Шунингдек, Қатарда олиб борилаётган Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги билвосита сулҳ музокаралари тўхтаб қолди. Бош вазир Бенямин Нетаняху делегациясини Доҳа шаҳридан чақириб олди. ҲАМАС эса музокараларни “шунчаки кўзбўямачилик” деб баҳолади.