Ўзбекистонда мадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди

Ўзбекистондаги мадрасаларда ўтказилган тест синов натижалари 26 cентябрь, шанба куни эълон қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

Хабарга кўра, Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича 2020—2021 ўқув йили учун 16—17 cентябрь кунлари тест синовлари ўтказилган.

Маълум қилинишича, тест синовлари натижалари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг @mandat_muslim_uz_bot Telegram боти орқали эълон қилинди. Хабарда айтилишича, абитуриентлар мазкур ботда шахсий ДТМ махсус кодини киритиш орқали ўзининг тест синови натижаларини билишлари мумкин.

Aввалроқ ДТМ кириш имтиҳонлари натижаларининг ҳисоблаш жараёни якунига етмаганини маълум қилган эди. Кейинроқ эса кириш имтиҳонлари натижалари қачон эълон қилиниши ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар