ДТМ кириш имтиҳонлари натижаларининг қачон эълон қилинишини маълум қилди
Давлат тест маркази кириш имтиҳонлари натижаларининг қачон эълон қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда «Test info» хабар берди.
Хабарга кўра, 2020/2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25-сентябр куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Аввалроқ ДТМ кириш имтиҳонлари натижаларининг ҳисоблаш жараёни якунига етмаганини маълум қилгани ҳақида хабар қилинганди.