Ўзбекистонда ҳаво ҳарорат 10 даражагача пасаяди

Бугун, 26 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати юқори бўлади ва 30-35 даражани ташкил этади. Фақат Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 20-25 даражагача пасаяди.

Эртага ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади ва ҳафта охиригача Ўзбекистон ҳудуди нисбатан совуқ антициклон периферияси таъсири остида бўлади. Эртадан бошлаб республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво совуқлашади, кундузги ҳарорат 22-27 даражагача пасаяди. 29-30 сентябрда кечалари ҳарорат пасаяди, кечаси ва эрталаб термомерт устуни 10-15 даражагача пасаяди.

26-27 сентябрь кунлари фронт ўтишида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Жанубнинг энг чеккасида ва Фарғона водийсида шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.

Республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага, 27 сентябрь куни тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.