Tошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 26 сентябрдан 2 октябргача TASHKENT DANCE FEST-2022 рақслар фестивали ўтказилади

Мазкур йирик мусиқий тадбир ихлосмандларни жунбушга келтирувчи икки қисмга бўлинган. Биринчиси – 26-28 сентябрь кунлари FEST шаҳар бўйлаб флешмоблар тўлқини билан ўтади! Боғлар ва метрода, аэропорт ва СКМларда, хиёбон ва кўчаларда томошабинлар учун кутилмаганда, қувноқ мусиқа янграб, пиёда юртдошларимиз ва томошабинларни рақсга тортувчи рақс майдончаси пайдо бўлади! Бизни 60 дан ортиқ манзил кутмоқда, демак, пойтахтимизнинг ҳар бир фуқароси ва меҳмони дўстлари билан рақс тушиб, кайфиятини кўтариши мумкин.

Фестивалнинг иккинчи қисми – 29 сентябрдан 2 октябргача Ўзбекистон Миллий боғида рақс жамоаларининг йирик танлови бўлиб ўтади: саралаш, чорак ва ярим финал ҳамда унутилмас финал! Танловнинг беш номинациясидан миллий рақслардан тортиб, ёшларнинг dance-pop рақсларигача турли йўналишлар ўрин олган. Ҳакамлар қаторида қўшни давлатлардан таклиф қилинган нуфузли ҳайъат аъзолари ҳам бор. Ғолибларни қимматли ва ажойиб совға ҳамда мукофотлар кутмоқда. 

TASHKENT DANCE FEST-2022 фестивалига пойтахт диджейлари ва ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишлари жўрлик қилади. Рақслар байрамига ошно бўлинг, мазза қилиб рақс тушинг ва кўнглингизни кўтаринг!

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар