Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

InfinBank рақамли тўловлар соҳасида жаҳон етакчиси Visa компаниясининг топ-менежерлари билан учрашув ўтказди. Томонлар Ўзбекистондаги Visa лойиҳалари ва ташаббусларини, InfinBank билан ҳамкорликни, шунингдек, қўшма маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни муҳокама қилдилар.

Кичик ва ўрта бизнес учун Visa Direct

Хизмат бутун дунё бўйлаб Visa ҳисоб рақамларга тўловларни бир зумда жўнатиш имконини беради. Бугун эса томонлар бу соҳани ривожлантириш, айниқса, кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун муҳимлигини таъкидладилар.

Ҳамкорлик туфайли InfinBank’нинг тадбиркор мижозлари бир зумда тўловларни амалга оширишлари мумкин, бу эса бизнес эгаларига пул маблағларини тезроқ қабул қилиш ва жўнатиш имконини беради. Энг муҳими, InfinBank ва Visa барча тўловлар учун юқори даражадаги хавфсизликни таъминлайди.

Эквайринг билан янги имкониятлар

Эквайринг – бу чакана савдо нуқталарида ёки онлайн-дўконларда кредит ва дебет карталари билан боғлиқ бўлган тўловларни амалга ошириш жараёни. Бу жараён корхоналар учун ҳам, истеъмолчилар учун ҳам кўплаб имкониятлар яратади. Мисол учун, у турли хил тўловларни, жумладан кредит ва дебет карталарини, мобил тўловларни, электрон ҳамёнларни ва бошқа рақамли тўлов усулларини қабул қилиш имконини беради.

Томонлар ушбу соҳани ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилдилар. Оддийроқ қилиб тушунтирганда, Эквайринг – бу тўловларни қабул қилиш жараёнини соддалаштирадиган кучли бизнес воситаси ҳисобланади.

Visa кредит картаси

InfinBank ва Visa ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири бу InfinBlack кредит картасини 50 кунгача янгиланадиган фоизсиз муддатга ишга тушириш ва фойдаланишдир.

Банкнинг 2021 йилда ўзининг Visa’га асосланган қайта ишлашга ўтиши туфайли кўп сонли «кредит плюшкалари» бўлган маҳсулотларни реализация қилишга имконият яратилди. Бугунги кунда InfinBank Ўзбекистондаги энг қулай кредитларни таклиф этмоқда ва Visa картаси билан харид қилишда комиссия ундирилмайди.

Бозордаги ривожланиш

Visa компанияси вакиллари InfinBank’нинг маҳсулот ва хизматларни илгари суриш бўйича фаол ишини, шунингдек, қизиқарли акция ва танловларни тез-тез ўтказиб туришини алоҳида таъкидладилар.

Масалан, ҳозирда барча банк мижозлари iPhone 15 бош совринининг ғолиби бўлиш учун «Ўтказма учун iPhone» акциясида, шунингдек, InfinBank Visa картаси орқали тўловни амалга ошириб 200% кешбек олишлари мумкин бўлган «Мисли кўрилмаган 200% Cashback» акциясида иштирок этишлари мумкин.

InfinBank ҳамкорликдаги мақсадларга эришиш ва банк мижозларига юқори сифатли ва актуал хизматларни тақдим этиш учун Visa билан самарали ҳамкорликни давом эттиради.

Реклама ҳуқуқи асосида.