Арманистон Қорабоғда Туркиянинг махсус кучлари борлигини даъво қилди

Арманистонда Туркиянинг махсус кучларининг Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлардаги иштироки тўғрисида маълумот мавжуд. Бу ҳақда Арманистон бош прокуратураси «РИА Новости»га хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълумотларга кўра, можарони авж олдира бошлаганидан бери Туркия Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини эълон қилган. Аммо можарода қатнашмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Американинг «Fox» телеканалига берган интервьюсида Туркиянинг ҳарбий қўллаб-қувватлашига оид далиллар мавжуд эмаслигини айтган. Унга кўра, Туркия Озарбайжонга фақат сиёсий жиҳатдан ёрдам беради.

Бундан ташқари, вазирлик маълумотларига кўра, Туркия қуролли кучлари 2020 йил августидан буён Озарбайжон аскарлари учун интенсив жанговар тайёргарлик курсларини ўтказиб келмоқда.

Тоғли Қорабоғдаги вазият

Минтақадаги вазият 27 сентябрь куни кескинлашган. Озарбайжон ва Арманистон айбловларни ўзаро бир-бирига ағдармоқда. Улар тўлиқ ва қисман сафарбарлик тўғрисида эълон қилган. Тинч аҳоли ўртасида қурбонлар мавжуд.

Москвада 9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси Россия, Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтган. Дипломатлар Россия пойтахтига президент Владимир Путин томонидан таклиф қилинган. Учрашув якунлари бўйича томонлар сулҳ битими тўғрисида келишиб олинган. 10 октябрь куни соат 12:00 да Қизил Хоч воситачилигида маҳбуслар ва ўликларнинг жасадларини алмаштириш учун сулҳ битими кучга кирган. Бироқ бир неча кун ўтмасдан томонлар бир-бирларини келишувларни бузганликда айблай бошлаган.

Гуманитар сулҳни ташкил этишга иккинчи уриниш 18 октябрга ўтар кечаси Арманистон ва Озарбайжон томонидан амалга оширилган. Аммо у ҳам муваффақиятсиз тугаган.

Аввалроқ Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини Қорабоғдаги янги сулҳни бузишда айблагани маълум қилинганди. Шунингдек, Илҳом Алиев Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш учун келишувга тайёрлигини билдирди.

Янгиликлар