Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 26 октябрнинг асосий хабарлари
«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 43,5 миллиондан ошди.
«Worldometers»нинг 26 октябрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:
- дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 43 551 736 киши;
- касалликдан тузалганлар 32 036 605 киши;
- инфекция оқибатида вафот этганлар 1 161 811 кишини ташкил этади.
Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 225 697 та касалланиш ҳамда 2893 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Ўзбекистондаги вазият
Ўзбекистонда 26 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 667 тани ташкил этмоқда.
Мамлакатда 26 октябрь куни 279 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланиш ҳолатларининг 163 таси Тошкент шаҳрида, 67 таси Тошкент вилоятида, 16 таси Сирдарё вилоятида, 11 таси Андижон вилоятида, 10 таси Қорақалпоғистонда, 6 таси Жиззах вилоятида ҳамда 6 таси Қашқадарё вилоятида қайд этилган.
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 552 нафарга етган. 26 октябрь куни 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Кун давомида Тошкент шаҳрида 135 нафар, Тошкент вилоятида 75 нафар, Сирдарё вилоятида 15 нафар, Қорақалпоғистонда 10 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 9 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, жами 261 нафар бемор соғайган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 667 нафар бемордан 62 876 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2239 нафар бемордан 276 нафари оғир, 75 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 25 октябрь куни 286 кишида коронавирус аниқлангани ва 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳондаги вазият
АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 8 905 632 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (7,9 миллион киши), Бразилия (5,3 миллион киши), Россия (1,5 миллион киши), Испания (1,1 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 43,5 миллиондан ортиқ киши касалланган.
Қозоғистонда 26 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 110 542 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 105 675 нафари тўлиқ соғайган, 1796 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 140 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 36 921 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 531 нафари тузалган, 394 нафари вафот этган.
Қирғизистонда 26 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 56 170 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 47 843 нафари соғайиб, 1134 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 7193 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 176 бемор соғайган.
Тожикистонда 26 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 819 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 9951 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 81 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 43 тага кўпайган.
Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.
Россияда 26 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 531 224 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 146 096 нафари соғайган, 26 269 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 17 347 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 219 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 43,1 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.