Ўзбекистонда ёлғон ахборот тарқатганлик учун қанча жарима тўланиши маълум бўлди
Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» Telegram канали хабар қилди.
Маълум қилинишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари — 11 миллион 150 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари — 22 миллион 300 минг сўм жаримага тортилиши мумкин.
Бундан ташқари, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари — 89 миллион 200 минг сўм миқдорда жаримага тортилиши ёки 3 йилгача озодликдан чеклаш билан жазоланиши мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистонда порнографик маҳсулотларни тарқатганлик учун жарима оширилиши ва Қўйлиқдаги 21-санчастга бомба қўйилгани ҳақида ёлғон маълумот берган қиз қидирилаётгани хабар қилинганди.