Ўзбекистонда 2020 йилда тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми қанчага ошгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2020 йилда тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажми 295,3 миллион АҚШ долларига ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Ўзбекистон 2020 йилда 70 та хорижий давлатга қиймати 1,9 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Бу 2019 йилга нисбатан 295,3 миллион АҚШ долларига ошган.

Ўтган 2020 йил мобайнида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар рўйхати:

  • Россия – 655,5 миллион;
  • Хитой – 438,2 миллион;
  • Қирғизистон – 283,9 миллион;
  • Туркия – 206,1 миллион;
  • Полша – 43,4 миллион;
  • Қозоғистон – 42,3 миллион;
  • Тожикистон – 34,7 миллион;
  • Украина – 33,1 миллион;
  • Эрон – 26,4 миллион АҚШ доллари.

Аввалроқ Шаҳрисабзда йилига 7,5 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти йўлга қўйилгани ва Президент Қашқадарёнинг 9 та туманида тўқимачилик комбинатлари ташкил этиш бўйича топшириқ бергани хабар қилинган эди.

Янгиликлар