Саудия Арабистонига ишлашга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга тил ва касб ўргатиш марказлари очилади

Саудия Арабистони делегацияси вакиллари ва меҳнат вазири Нозим Ҳусанов билан бўлиб ўтган учрашувда Саудия Арабистонига ишлагани бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга тил ва касб ўргатиш марказлари очилишини муҳокама қилинди.

Кадр: YouTube

Хабарга кўра, музокаралар давомида Ўзбекистондаги Саудия Арабистони корхоналари қатнашадиган энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишчилар иштирок этиши келишиб олинган. Бундан ташқари, Саудия Арабистонига ишлагани бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга тил ва касб ўргатиш марказлари очилиши муҳокама қилинган.

Меҳнат вазири Нозим Ҳусанов Саудия Арабистони иштирокидаги лойиҳалар доирасида саудиялик мутахассислар Ўзбекистонга келиб, маҳаллий ходимларга иш ўргатиши ҳам назарда тутилганини маълум қилган. Шунингдек, у ишчиларни Саудияга юборишда асосий муаммо тил эканини айтиб, бу борада томонлар биргаликда иш олиб боришини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 25 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди.

Янгиликлар