Тошкентда салкам 2 тонна гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги заводлардан бирида 1,9 тонна гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди.

Маълум бўлишича, тадбир давомида 1 тонна 933 килограмм 695 грамм гиёҳвандлик воситалари, хусусан, 133,7 килограмм героин, 159,4 килограмм опий, 1 тоннадан ортиқ гашиш, 300,7 килограмм марихуана, 79,8килограмм кўкнор, 247,1 килограмм каннабис ҳамда турли хилдаги психотроп ва психофаол моддалар ёқиб йўқ қилиш учун тайёрланган.

Қўшимча қилинишича, гиёҳвандлик воситаларини етиштириш бўйича жаҳонда биринчи ўринларда турадиган давлатлардан саналган Афғонистон билан чегарадошлик Ўзбекистондаги нарковазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. Халқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, 2021 йилда Афғонистонда кўкнор етиштириладиган майдонлар 177 000 (224000) гектарни, ишлаб чиқарилган опий миқдори эса 6800 (6300) тоннани ташкил этган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот-таҳлил маркази маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 2021 йилда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 7142 (6032) та жиноят фош этилган. Улардан 2165 таси наркотик моддаларни ўтказиш, 441 таси контрабанда, 1571 таси гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш, 53 таси бангихоналар ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бўлса, бошқа турдаги наркожиноятлар 2912 тани ташкил этди.

Янгиликлар