Бухорода мактаблардаги интернет сифатини яхшилаш учун 100 млрд сўм ажратилади

Бухоро вилоятида оптик толали интернет линиялари олиб борилган мактабларнинг ички локал тармоғини яратиш учун давлат бюджетидан ҳар йили 100 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағлар ажратилади. Бу ҳақда Халқ депутутлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, интернетдан фойдаланиш тўловлари 536 та умумтаълим мактаблари учун бир ойда 11 миллион сўм, бир йилда 101 миллион сўмни ташкил қилади. Ушбу тўловлар маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.

Маълумотларга кўра, халқ таълими бўлимлари йиллик иш ҳақи фондининг 50 фоизи — 6 миллиард 673,5 миллион сўм ҳамда умумтаълим мактаблари ходимларининг йиллик иш ҳақи фондининг 1 фоизи — 630 миллиард 98 миллион сўмни ташкил қилади.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда аҳолига 2022 йил якунигача 10 Мбит/секунддан кам бўлмаган интернетга уланиш имконияти яратилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар