Булоқбошида «Агробанк» масъуллари ижро ҳаракатидан бўйин товлагани учун 5,5 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида 26 октябрь куни «Агробанк»нинг масъуллари ижро ҳаракатларидан бўйин товлагани учун 5 миллион 575 минг сўм миқдорда жаримага тортилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси хабар берди.

Таъкидланишича, МИБ Булоқбоши туман бўлими иш юритувидаги туман Давлат солиқ инспекциясининг 86 та ижро ҳужжати буйича тумандаги 86 та фермер ҳўжалигининг 900 миллион 170 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган. Шундан, 81 та фермер ҳўжалигининг «Кўрғонтепа дон маҳсулотлари» акциядорлик жамиятидан 3 миллиард 500 миллион сўм дебитор қарзи мавжуд. Ушбу фермер хўжаликларининг эса Республика бюджетидан бўлган 703 миллион 783 минг сўм солиқ қарздорлиги мавжуд.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунининг 48-5 моддасига асосан 81 та фермер хўжалигининг 703 миллион 783 минг сўм солиқ қарздорлигини унинг дебитор қарзига қаратиш мақсадида Бюронинг Булоқбоши туман бўлими томонидан «Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» АЖнинг ҳисоб рақамларини ҳатлаш, ҳисоб рақамларининг ҳаражатлар қисмидан фойдаланишга оид тақиқ қўйиш далолатномасига имзо қўйиш сўралган. Шундан сўнг АТБ «Агробанк» Қўрғонтепа филиали масъуллари имзо қўйишдан бош тортиб, ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлашга фаол қаршилик қилган.

Қайд этилишича, ушбу шахслар ҳаракатлари билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-моддаси (Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) 2-бандида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган. Шунга кўра, 2020 йил 23 сентябрь кунида банк масъулларига жами 5 миллион 575 минг сўм миқдорида жарима солинган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ушбу жарима пуллари давлат фойдасига тўлиқ ундирилди.

Аввалроқ Андижон шаҳрида сўнгги 8 ойда 39 миллиард сўм солиқ қарзлари ундирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар