Иштихонда 9,5 мингдан зиёд болалар боғчаларга қамраб олингани маълум қилинди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Иштихон  тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси 26 октябрь куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иштиҳон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Иштихон тумани Мактабгача таълим бўлими мудири Г.Саидмурадованинг Ўзбекистон Президентининг «Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони лойиҳасига таклифлари тўғрисида ахборотлари билан танишилган.

«2018 йилнинг январь ҳолатига 3—7 ёшли болалар сони 21 177 тани  ташкил этиб, шундан 2986 таси мактабгача таълимга қамраб олиниб, қамров фоизи 14,1 фоизни ташкил этган. Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлар натижасида 2019 йилнинг январь холатига жами 4263 нафар болалар қамраб олинди ва ушбу кўрсаткич 20,2 фоизни ташкил этди.

2020 йилнинг январь ҳолатига  жами  21670 нафар 3—7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, шундан 9558 нафар болалар,  яъни 5808 нафари давлат боғчаларига, 1300 нафари  давлат-хусусий шерикчилик боғчаларига ва  2450 нафари ОНМТ ларига камраб олинган бўлиб, камров фоизи 44,1 фоизни ташкил этган этди.

2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига туманда жами мактабгача таълим ташкилоталари сони 145 тани ташкил этиб, шундан 29 та давлат боғчаласи, 19 та давлат-хусусий шерикчилик боғчаси, 98 таси ОНМТТларидан иборат. Ушбу ташкилоталарга жами 9678 нафар 3—7 ёшли болалар қамраб олиниб, жами қамров фоизи 46,5 фоизни ташкил этади», — дейди тумани Мактабгача таълим бўлими мудири.

Аввалроқ Андижон шаҳрида қиймати салкам 4,5 миллиард сўм бўлган хусусий боғча, Учкўприкда қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар