Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасалари ходимлари боди-камералар билан таъминланади

Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасалари ходимлари боди-камералар билан таъминланади. Бу ҳақда 28 ноябрь куни АОКАда ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Фото: Президенти aдминистрацияси ҳузуридаги aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Таъккидланишича, жазони ижро этиш тизимига IТ-технологияларни жорий этиш, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ва уларнинг оила аъзоларига қулайлик яратиш мақсадида маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан бўлиб ўтадиган учрашувлари видеоконференсалоқа режимида онлайн тарзда ўтказилади. Масофали видео-учрашув жараёнида маҳкумнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан мулоқотлари тўғридан-тўғри трансляция орқали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида барча жазони ижро этиш муассасалари оптик толали алоқа каналлари билан таъминланди.

Шунингдек, жазони ижро этиш ходимлари шахсий видеорегистратор (36 комплект боди-камера) билан хизмат ўташлари жорий қилинади. Тизимдаги 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда қачондан бошлаб тадбиркорларга фото-видео радарлар ўрнатиш ҳуқуқи берилиши маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда телефонда тасвирга олинган йўл қоидабузарликларига ҳам жарима қўлланилиши ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар