Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди

Табиат ресурслари вазирлиги Қорақалпоғистонда ноқонуний равишда Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган, йўқолиб бораётган ноёб тур ҳисобланган 13 бош жайрон (кийик)ни отиб жонсиз ҳолатда олиб кетаётган пайтида 26 январь куни «Борсакелмас» давлат қўриқхонаси ва «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг қўриқлов ходимлари томонидан қўлган олингани ҳақида маълум қилди.

Қўнғирот туманида яшовчи браконьерлардан 16 калибрли бир стволли бир дона ов милтиғи, жами 35 дона, шунингдек, 16 дона отилмаган ва 19 дона ишлатилган ов милтиғи ўқлари ҳамда 13 бош отиб нобуд қилинган жайронлар ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлабки суриштирув ишлари амалга оширилиб, етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.

Янгиликлар