Фарғонада сирли расм ва видео учун 1 500 АҚШ доллари талаб қилган фуқаролар ушланди

Фарғона вилоятида 23 ёш фуқаро қиздан сирли расм ва видеолар учун 1 500 АҚШ доллари талаб қилган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Фото: «Tez News»

20 февраль куни Фарғона шаҳарида 23 ёшли М.Ф. таниши З.Қ. сир сақлаши керак бўлган расм ва видеотасвирларни турмуш ўртоғига кўрсатмаслик эвазига М.Ф.дан 1 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Қайд этилишича, ҳолат Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан ўрганилган ва тезкор-тадбир давомида, фуқаро З.Қ. ва М.И. 1 минг 500 АҚШ доллар пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими фуқаро З.Қ. ва М.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.