Сурхондарёда «Nexia-2» саккиз ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди

24 февраль куни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида соат 13:20 ларда «Nexia-2» ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юбориши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББга асосланиб, Zamon.uz хабар қилди.

Фото: Zamon.uz

Маълум бўлишича, ЙТҲ 24 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Гулчечак маҳалласидан ўтувчи 4N-1589 автомобиль йўлида содир бўлган.

Таъкидланишича, «Nexia-2» ҳайдовчиси уриб юборган мактаб ўқувчиси Олтинсой тумани 59-сонли мактаб ўқувчиси, 8 ёшли қиз жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

«Шўрчи туманига кетаётганимда бир ёш бола йўлимга чиқиб қолди. Сигнал ва тормозни босиб, чап тарафга бурдим. Шунда ҳам қиз югуришдан тўхтамади, машинанинг ўнг тарафи билан уни уриб юбордим. Ўзим биринчи ёрдамни кўрсатиб, шифохонага олиб бордим», — дейди ҳайдовчи.

Қайд этилишича, ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида авария содир бўлган ҳудуддаги йўлнинг устки қисми текис, йўл чизиқлари умуман чизилмагани ва аҳоли зич жойлашган бўлиб, пиёдалар ўтиш йўллари ташкил этилмагани маълум бўлган.