ДХХ Самарқандда 1,3 кг опий ва салкам 1,5 кг марихуана сотмоқчи бўлган 2 эркакни қўлга олди

Самарқандда 1,3 килограмм опий ва салкам 1,5 килограмм марихуана сотмоқчи бўлган 2 эркак қўлга олинди.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят ички ишлар ва божхона бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида 1986 йил Ургут туманида туғилган Ёдгор Баротов ҳамда 1976 йил Пастдарғом туманида туғилган Аҳмад Расуловнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Улардан 1 килограмм 300 грамм опий ва 1 килограмм 490 грамм марихуана моддалари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда 500 минг сўмлик гашиш гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс қўлга олингани, Поп туманида чўнтагидан салкам 2,5 грамм марихуана топилган фуқаро ушлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар