Самарқандда 500 минг сўмлик гашиш гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс қўлга олинди

Самарқанд туманида 22 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида гашиш сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Самарқанд тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан 22 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳри Aли Қушчи кўчасида яшовчи Ш. фуқаро М. исмли шахсга 500 000 сўм эвазига бир дона оқ рангли қоғозга ўралган 0,08 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ургутда уйида героин ва опий сақлаб келган шахс аниқлангани ҳамда Андижонда 4 минг долларга гашиш гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушлангани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар