Ургутда уйида героин ва опий сақлаб келган шахс аниқланди

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи фуқаронинг уйида героин ва опий гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда маълум қилинишича, 22 август куни Ургут тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқарма ходимлари томонидан Ургут тумани «Мирзабоғлон-Чеп» МФЙда яшовчи, 1971 йилда туғилган Х.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилган. Натижада ошхонасида жойлашган газ плитасининг тагидан бир дона рангсиз целлофан бўлагига ўралган ҳолдаги, оқ-сарғиш рангли, ўткир ҳидли героин гиёҳвандлик моддаси, уйнинг омборхонаси девори тешигидан бир дона рангсиз целлофан бўлагида ўралган, жигар ранг, ўткир ҳидли опий гиёҳвандлик моддаси, бир дона сим бўлаги ҳамда қоғоздан ишланган трубка борлиги аниқланиб, ушбу моддалар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда 4 минг долларга гашиш гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушлангани, Ургут ва Нарпайда томорқасида жами 36 туп каннабис ўсимлиги етиштираётган шахслар қўлга олингани, Қўштепада уйида 41 туп каннабис етиштириб келаётган шахслар аниқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар