«Ўзгидромет» Ўзбекистондa ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 29—30 сентябрда бутун Ўзбекистон ҳудуди баландликдаги циклон таъсирида бўлади. Республика бўйича булутлилик ортиши кутилмоқда.

Шунингдек, 29 сентябрда кўплаб вилоятларда айрим жойларга ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм ва Бухоро вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

Қайд этилишича, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона войдийси вилоятларида 30 сентябрда ёмғир ёғиб, баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Хабарда айтилишича, 29—30 сентябрда кундузги ҳарорат 15—20 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 6—8 даражага паст.

Маълум қилинишича, 1—3 октябрда бутун мамлакат ҳудудида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тунда ва эрталаб совуқ ҳаво оқимининг таъсири ҳали сақланиб туради, ҳарорат 5—8 даражагача пасаяди. Кундузи ҳарорат 22—25 даражагача кўтарилади.

Янгиликлар