Азиз Абдуҳакимов Юнусободдаги пиёда ва велойўлакларни кўздан кечирди (фото)

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида ишчи гуруҳ Тошкент шаҳридаги Юнусобод туманининг пиёда ва велойўлакларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Ойбек Қосимов, Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов, шаҳар Туризм департаменти директори Санжар Тожиев билан биргаликда пойтахтнинг Юнусобод туманидаги пиёда ва велойўлакларни кўздан кечирган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

«Дарақиқат, бугунга келиб пойтахтимизда маҳаллий аҳолининг пиёда ё велосипедда ҳаракатланиши учун қатор лойиҳалар амалга оширилган, энди буларнинг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришимиз ва одамларимизни оммавий спортга жалб этишимиз керак. Юнусобод туманидаги вело ва пиёда йўлакларини тўлиқ ўрганиш доирасида йўлакларда қандай камчиликлар борлигини аниқлаб, мавжуд ноқулайликларни бартараф этишга доир тегишли чора-тадбирларни тасдиқлаб оламиз. Асосийси, бу йўналишдаги ишларни тизимли равишда амалга оширишда давом этиш», — дейди Азиз Абдуҳакимов.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшиғига кўра, нафақат марказий кўчалар, балки чекка туманларда ҳам «Саломатлик йўлаклари» ташкил этилмоқда. Уларда ўзбекистонликлар ҳамда шаҳар меҳмонлари пиёда ёки велосипедда сайр қилишлари мумкин.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, велойўлакларни кўздан кечириб чиққан ишчи гуруҳ вакиллари ҳар бир кўчанинг қулай жойларида кўпроқ велосипед ижара шохобчаларини ташкил қилишга келишган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилдан босма нашрлар манзилга скутер ва велосипедларда етказилиши, ромитанлик ўқувчи музлаткичли велосипед ихтиро қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар