Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 28 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» маълумотларига кўра дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 44,5 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 28 октябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 44 551 909 киши;
  • касалликдан тузалганлар 32 580 138 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 175 996 кишини ташкил этади.

Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 314 869 та касалланиш ҳамда 4572 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 28 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 200 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 28 октябрь куни 256 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 129 таси Тошкент шаҳрида, 53 таси Тошкент вилоятида, 14 таси Сирдарё вилоятида, 12 таси Сурхондарё вилоятида, 9 таси Бухоро вилоятида, 8 таси Андижон вилоятида, 8 таси Қашқадарё вилоятида, 6 таси Қорақалпоғистонда, 6 таси Самарқанд вилоятида, 6 таси Жиззах вилоятида ҳамда 5 таси Фарғона вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 558 нафарга етган. 28 октябрь куни 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент вилоятида 86 нафар, Тошкент шаҳрида 74 нафар, Наманган вилоятида 29 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Сурхондарё вилоятида 13 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, Қашқадарё вилоятида 9 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Фарғона вилоятида 8 нафар, Қорақалпоғистонда 6 нафар, Навоий вилоятида 5 нафар, Самарқанд вилоятида 4 нафар, жами 281 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 200 нафар бемордан 63 446 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2196 нафар бемордан 276 нафари оғир, 75 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 27 октябрь куни 277 кишида коронавирус аниқлангани ва 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 9 065 200 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (8 миллион киши), Бразилия (5,4 миллион киши), Россия (1,5 миллион киши), Испания (1,1 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 44,5 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 28 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 110 832 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 105 883 нафари тўлиқ соғайган, 1825 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 148 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Coronavirus2020.kz»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 37 205 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 616 нафари тузалган, 396 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 28 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 57 276 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 48 637 нафари соғайиб, 1138 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 7501 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 414 бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 28 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 900 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 10 070 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 82 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 40 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 28 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 563 976 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 171 301 нафари соғайган, 26 935  нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 16 202 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 346 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «The Moscow Times»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 44 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар