Косонсойда салкам 3 млрд сўмга таъмирланган мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Наманган вилояти Косонсой туманидаги 35-умумтаълим мактаби биноси таъмирланиб, қайта фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Наманган вилояти халқ таълими бошвармаси матбуот хизмати

Таъкидланишиа, ушбу мактаб 2008 йилда қурилган бўлиб, 420 ўринга мўлжалланган. 2020 йил инвестиция дастури доирасида 2 миллиард 900 минг сўм эвазига 180 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиб, мавжуд 420 ўринли бино таъмирланган. Айни пайтда маскан 650 нафар ўқувчига мўлжалланган.

Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими барча ўқитувчи ва ўқувчиларни табриклаб, келгуси фаолиятларига зафарлар тилаган. Шунингдек, тадбирда хитой ҳамда финландиялик меҳмонлар иштирок этган.

Фото: Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Аввалроқ Сирдарёда математикага ихтисослаштирилган «Қоракўл мактаби» фаолиятини бошлагани, Учкўприкда 120 ўринли мактаб янги биноси ҳамда Бағдодда 420 ўринга мўлжалланган мактаб биноси фойдаланишга топширилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар