Самарқандда «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди (фото)

Самарқанд вилоятида Миллий гвардиянинг бўлимларига бириктирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ўртасида «Ёш гвардиячи» мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, мусобақа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ва Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда вилоят миқёсида 4 та умумтаълим мактабининг «Темурбек ворислари» ҳарбий-ватанпарварлик ихтисослаштирилган 7—9 синф ўқувчилари беллашган.

Фото: Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 1-ИДУМ ва 43-ИДУМлар, Каттақўрғон шаҳар 11-ИДУМИ ҳамда Оқдарё туманининг 45-ИДУМИ ўқувчилари тўртта шарт: жамоани таништириш, билимлар беллашуви, саф тайёргарлиги ҳамда спорт-жанговар тайёргарлик бўйича беллашган. Мусобақанинг якунига кўра, биринчи ўринни Каттақўрғон шаҳар 11-ИДУМининг «Темурбек ворислари» 9-«A» синфининг «Барс» жамоаси қўлга киритиб, мусобақанинг республикаси босқичига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Фото: Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Самарқандда қўл жанги бўйича вилоят биринчилиги ўтказилгани, Андижонда қўл жанги бўйича ўтказилган мусобақада вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари 1-ўринни эгаллагани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар