Андижонда қўл жанги бўйича ўтказилган мусобақада вилоят ИИБ ходимлари 1-ўринни эгаллади (фото)

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари қўл жанги бўйича ўтказилган мусобақада умумжамоа хисобида 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 29—30 сентябрь кунлари Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва «Динамо» ЖТСЖ жамоалари ўртасида қўл жанги бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтган.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Андижон шаҳридаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мажмуасида ташкил этилган ушбу беллашувда Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ва унинг бўлинмалари қатнашган. Улардан 6 та вазн тоифасида 4 та жамоа, умумий ҳисобда 50 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этган.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Беллашув якунида умумжамоа ҳисобида вилоят ИИБ 1-ўринни, Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси 2-ўринни ҳамда Қўриқлаш бошқармаси 3-ўринни қўлга киритган. Жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.

Аввалроқ Москвадаги ҳарбий мусобақа ўйинларида ўзбекистонликлар иштирокидаги баҳслар қачон ўтказилиши маълум бўлганди. Кейинчалик Самарқанддаги «Сазаган» дала-ўқув майдонида «Энг илғор мутахассис» танлови ва Қўқонда «АрМИ—2020» баҳсларига тайёргарлик ишлари бошлангани ҳамда халқаро ўйинларнинг «Йўл патрули» мусобақаси иштирокчилари Қўқонга боргани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг «АрМИ—2020» иштирокчилари Фарғона ва Наманганда бўлган.

Бундан ташқари, Қўқонда «АрМИ—2020» ўйинларининг «Йўл патрули» беллашувига старт берилгани ва баҳсларининг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳамда мусобақада якка тартибдаги пойгалар ўтказилгани маълум қилинган.

Янгиликлар