Самарқандда спортнинг кўпкураш тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди (фото)

Самарқандда спортнинг кўпкураш тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Хабарга кўра, беллашув Самарқанд вилоятида жойлашган «Динамо» марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган. Мусобақада вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вилоят бўлинмалари раҳбарлари ҳамда «Динамо» ЖТСЖ жамоалари иштирок этган.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Қайд этилишича, беллашувда 6 та жамоа спортнинг армлестлинг, арқон тортиш, ҳарбий эстафета, 3 километрга югуриш турлари бўйича ўзаро куч синашган. Мусобақада умумжамоа ҳисобида Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармасининг бўлинмаси 1-ўринни, Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси 2-ўринни, Ички ишлар бошқармаси ходимлари эса 3-ўринни қўлга киритган. Барча ғолиб ва совриндорлар мусобақа кубоги, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланган.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Аввалроқ Самарқандда қўл жанги бўйича вилоят биринчилиги ўтказилгани, Андижонда қўл жанги бўйича ўтказилган мусобақада вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари 1-ўринни эгаллагани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар