Шофиркон тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳокими Шукрулло Ҳакимов бошлигида 28 октябрь куни бўлиб ўтган аппарат йиғилишида саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосар этиб Мўмин Омонов тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, Мўмин Омонов 1988 йилда Шофиркон туманида туғилган. Оилали, икки нафар фарзанди бор. 2009 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини информатика ва ахборот технологияси мутахассислиги бўйича тугаллаган.

Мўмин Омонов иш фаолияти давомида Бухоро шаҳридаги «Аср ҳимояси» адвокатлик фирмаси ҳисобчиси, Бухоро вилоят «Сувоқова» ишлаб чиқариш бирлашмасида бўлим муҳандиси, бўлим бошлиғи, Бухоро вилоят «Сувоқава» давлат унитар корхонаси бўлим бошлиғи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг Бухоро вилоятидаги бош инспектори бўлиб ишлаган.

Шунингдек, у уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Бухоро вилоят ҳудудий инспекцияси бош инспектори вазифаларида ҳам ишлаган.

Аввалроқ Ромитан тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар