Хоразм вилояти ИИБ ходими ўз жонига суиқасд қилди

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида ИИБ ходими ўз жонига қасд қилди.

Қайд этилишича, Янгиариқ туман ИИБ ходими У.Р. 26 ноябрь куни туман ИИБ биносида хизмат қуроли орқали ўз жонига қасд қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, У.Р.нинг ўз жонига қасд қилишига оилавий келишмовчилик оқибатида келиб чиққан руҳий сиқилиш сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан Янгиариқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган», — дейилади муносабатда.

Янгиликлар