Бугун Шавкат Мирзиёев Миллий дендрология боғини барпо этиш ишларига старт беради
Бугун 1 апрель куни, президент Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш тадбирида иштирок этади.

Шунингдек, давлат раҳбари Миллий дендрология боғини барпо этиш ишларини бошлаб беради.
Тадбирга мамлакатнинг 14 та ҳудуди видеоалоқа орқали уланиб, уларда ҳам яшил боғлар ташкил этиш ишлари бошланади.





