Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси ва марказлари ташкил этилди

Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси ва марказлари ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қарорга кўра, Агентлик тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:

  • Интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Интеллектуал мулк ҳимояси марказлари.

Бошқарма марказлар фаолиятига ташкилий ва методик жиҳатдан раҳбарлик қилади. Марказлар ҳудудий адлия бошқармалари биноларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади. Шунингдек, улар, жумладан:

  • контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласига, шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши тизимли ва самарали курашишда бевосита иштирок этади, хусусан, огоҳлантирув ва тақдимномалар киритади, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузади;
  • жойларда интеллектуал мулк объектларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши билан боғлиқ фаолиятга кўмаклашади.

Аввалроқ Ўзбекистонда Туризмни ривожлантириш ассоциацияси ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар