Ўзбекистонда 29 март куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 29 март куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секунд гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жоларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жоларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секунд гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар