Самарқандда 21 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди

Самарқанд вилоятида 28 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 21 нафар бемор тузалди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1680 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1572 нафари касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган.

Маълумот учун, мамлакатда жами 37 947 (+747) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. 2 573 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 823 (+103) нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар