Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 38 минг нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда 28 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 747 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра:

  • Тошкент шаҳрида 536 нафар;
  • Тошкент вилоятида 156 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 21 нафар;
  • Наманган вилоятида 16 нафар;
  • Хоразм вилоятида 10 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 6 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, мамлакатда жами 37 947 (+747) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. 2 573 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 823 (+103) нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар