Бухоро шаҳрининг айрим кўчалари 29 cентябpь куни электр энергиясидан вақтинча узилди

Бухоро шаҳрининг айрим ҳудудларида 29 сентябрь, сешанба куни соат 10:00 дан соат 18:00 гача электр энергиясида узулиш кузатилади. Бу ҳақда «Бухоро ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Бухоро ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати

Хабарга кўра, шаҳарнинг Пиридастгир, Aлпомиш, Мустақиллик ҳамда Навоий шохкўчаларидаги электр қурилмаларида шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан таъмирлаш ишларининг олиб борилиши сабабли узулиш кузатилади.

Маълум қилинишича, иш бажарилаётган ҳудудда ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр энергияси таъминотида узилишлар 29 сентябрь куни соат 10:00 дан соат 18:00 га қадар давом этади.

Aввалроқ Косонсойда 22 сентябрь куни электр таъминотида узилишлар кузатилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Уйчи туманида иккита газ тарқатиш қурилмаси капитал таъмирлангани хабар қилинган.

Янгиликлар