Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасини бошлади

Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни соат 11:00 да Олий Мажлисга Мурожаатномасини бошлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг қайд этишича, 2020 йилда хориждан 600 мингга яқин фуқаролар олиб келинган. Хорижда қийин аҳволга тушиб қолган 100 минг ватандошларга зарур ёрдам кўрсатилган. Пандемия оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш учун давлат томонидан жами 82 триллион сўмлик комплекс чора-тадбирлар амалга оширилган.

«Жумладан Инқирозга қарши жамғарма ташкил қилиниб, аҳоли ва ташкилотларга COVID-19’га қарши курашишда қўллаб-қувватлаш учун буджетдан 16 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди», — деди давлат раҳбари.

Таъкидланишича, давлат корхоналарига ва 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари ва қарийб 8 млн фуқарога жами 66 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари, кредит муддатларини узайтириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ёрдам берилган.

Мурожаатномани ўзбек тилида қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

Facebook, YouTube

Янгиликлар