Тошкентда бирданига учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Чилонзор тумани КХАЙ-Қатортол кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар беради.

Қайд этилишича, ЙТҲ соат 00:30 да Шуҳрат чорраҳасида юз берган. Ҳодиса натижасида, Nexia-2, Malibu-1 ва Cobalt русумли автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Тошкент