Тошкентда йил бошидан буён 32 мингдан ортиқ автобус йўл ҳақини тўламаслик ҳолати аниқланди

Тошкент шаҳрида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга нисбатан назорат тадбирлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда Транспорт назорати инспекцияси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида инспекторлар томонидан 32450 та ҳолатда қоидабузарлик аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ҳозирда тўлов тизими ва инспекторлар фаолияти рақамлаштирилган бўлиб, назорат тадбирлари мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, йўналишларда манзилли амалга оширилмоқда.

Жумладан, 8 та йўналишларда (2026-йил бошидан 28 та) йўл ҳақи назорати кучайтирилган тартибда ўтказилди ва натижада йўналишларда транзакциялар сони нисбатан ошгани таъкидланди.

Ўзбекистон