Ўзбекистонда йирик миқдорда кредит олиб, Туркияда яширинган фуқаро ватанга қайтарилди

Ўзбекистонда йирик миқдорда кредит маблағларини олиб, уларни қайтармасдан Туркияда яшириниб юрган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбулдаги бош консуллиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 37 ёшли, Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида аниқланиб, тегишли тартибда қўлга олинган.

Шундан сўнг, ушбу шахсга қонуний чоралар кўриш учун Ўзбекистон Республикасига қайтарилган.

Ҳозирда фуқарога нисбатан қонунчиликка мувофиқ тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилди.

 

Ўзбекистон