Андижонда темирйўл станцияси бошлиғи пора билан қўлга тушди

Андижонда тадбиркордан 1 500 АҚШ доллари талаб қилган станция бошлиғи аниқланди.

Қайд этилишича, Андижон вилоятидаги «Қўқон минтақавий темир йўл узели” УКнинг «Андижон-1» станцияси бошлиғи «P.t.» МЧЖга аҳолига арзон нархларда кўмир етказиб беришда темир йўл харажатлари учун имтиёз берилганидан фойдаланиб, МЧЖ иш юритувчисига гўёки имтиёзлардан фойдаланишда кўмаклашишни ваъда қилган. Бунинг эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Янгиликлар