Ўзбекистонда 29 август куни 337 кишида коронавирус аниқланди. Тошкент шаҳрида 6 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 29 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 160 (+93) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Янги касалланиш ҳолатлари

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланишлар

Мамлакатда 28 август кун давомида 9 та ҳудудда касаллик аниқланиб, жами 337 та ҳолат қайд этилган.

Янги касалланган беморларнинг

  • 96 нафари Тошкент вилоятида;
  • 213 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 8 нафари Хоразм вилоятида;
  • 7 нафари Бухоро вилоятида;
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 4 нафари Андижон вилоятида;
  • 2 нафари Қорақалпоғистонда;
  • 2 нафари Фарғона вилоятида;
  • 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 309 нафарга етди. 29 август куни Тошкент шаҳрида 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

  • Биринчи ўлим: Миробод туманида яшаган 72 ёшли Н.Ш. (аёл) вафот этди.
  • Иккинчи ўлим: Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Э.Р. (эркак) вафот этди.
  • Учинчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 79 ёшли Ж.К. (аёл) вафот этди.
  • Тўртинчи ўлим: Олмазор туманида яшаган 57 ёшли М.A. (эркак) вафот этди.
  • Бешинчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 64 ёшли A.Ш. (эркак) вафот этди.
  • Олтинчи ўлим: Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли М.Х. (эркак) вафот этди.

Кунлик соғайганлар

29 август куни Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида жами 412 нафар бемор соғайди.

Мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 160 нафар бемордан 38 359 нафари соғайди. Пандемия даврида биринчи марта коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 93 фоизгача кўтарилди.

Aйни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2492 нафар бемордан 276 нафари оғир, 138 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз 28 август куни 376 кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этган.

Янгиликлар