Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси командирига ўринбосар тайинланди
Капитан Мироян Лола Анваровна 30 сентябрь, чоршанба куни Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати батальони командири ўринбосари-штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, тайинловга қадар Лола Мироян Фарғона вилояти ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими тезкор режалаштириш, мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни ташкиллаштириш гуруҳи инспектори лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Фарғона вилоят ЙҲХБ бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига янги раҳбар, Қўқон шаҳар ИИБга янги бошлиқ ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.