Ўзбекистонга дам олиш кунлари Эрондан иссиқ ҳаво кириб келади

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда дам олиш кунларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, сўнгги кунларда Ўзбекистонда Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ антициклон натижасида кескин совуқ тушган. Мамлакат ҳудудига 30 октябрдан бошлаб эса Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Республика бўйича барча жойларда об-ҳаво очиқ, кучсиз шамол эсади. Куннинг ўртасига келиб, ҳарорат 15—18 даражагача, жанубий ҳудудларда 23 даражагача кўтарилади.

Дам олиш кунлари республикага Эрондан иссиқ ҳавонинг кириши давом этади. Тунги совуқ фақат мамлакатнинг айрим тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 2—7 даража атрофида, кундузи 17—22 даража бўлиши кутилмоқда, жанубий туманларда ҳаво 25 даражагача исийди.

Янгиликлар