Самарқанд вилояти математика фани бўйича республика Миллий рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Самарқанд вилояти математика фани бўйича республика Миллий рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Миллий рейтингда ўқувчилар умумтаълим муассасаларининг математика фанидан ёзма иш натижалари бўйича 20,1 балл тўплаган. Таъкидланишича, мазкур ёзма ишда Пахтачи туманидаги 2-мактаб ўқувчиси 77,78 балл, Пайариқ туманидаги 5-мактаб ўқувчиси 70 балл, Каттақўрғон туманидаги 3-мактаб ўқувчиси 66,67 балл тўплаган.

Бундан ташқари, она тили фанидан олинган диктантда 70,55 балл билан вилоят республикада тўртинчи ўринни қайд этган. Диктант ёзишга жалб этилган Пайариқ туманидаги 5-мактабнинг 20 нафар ўқувчисидан 16 нафари юқори баҳо олган.

Хабарга кўра, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари орасида энг юқори натижага эришган 20 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари орасида Иштихон туманидаги 1-ИДУМ муносиб ўрин олган.

Фото: Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур натижалар муносабати билан бўлиб ўтган йиғилишда ушбу мактаб директорлари ва фан ўқитувчиларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилган.

Аввалроқ Қоракўлда Халқаро математика мактабининг барча битирувчилари талабаликка қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар