Америкалик олим Ер сайёрасининг тахминий нархини ҳисоблаб чиқди

АҚШнинг Калифорния университети астрофизик олими Грегори Лафлин Ер сайёрасининг тахминий қийматини маълум қилди.

Грегори Лафлин
Скрин: Видео

Таъкидланишича, олим ўз изланишларида Ернинг массаси, унинг ҳарорати, ёши ва таъсир қилувчи бошқа кўплаб омилларини ҳисобга олган. «Ер Қуёш тизимидаги энг қиммат сайёра бўлиб чиқди», — дейди олим. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Ер беш квадриллион долларга тенг.

Фото: Кентерберий университети

«Шундай қилиб, таққослаш учун: Марс нархи атиги 16 минг АҚШ долларини ташкил этади. Қизил сайёранинг бундай арзонлиги унинг ҳаётий ривожланишга виртуал мос эмаслиги билан боғлиқ», — дея тушунтиради Лафлин. Шунингдек, Венера сайёраси, астрофизикнинг ҳисоб-китобларига кўра, атиги бир цент туради.

«Мен ҳар доим ‘яшашга яроқли сайёра’ тушунчасини жуда ноаниқ деб ўйлар эдим. Менга аниқ ҳисоб-китоблар керак эди. Шу билан мен тадқиқотчилар топган ва кейин топадиган сайёраларнинг қийматини билиб оламан», — дейди Лафлин. Астрофизикнинг сўзларига кўра, қиймати 80 миллион доллардан кам бўлган сайёраларда одамлар яшаши учун шароит йўқ.

Аввалроқ Ерга рекорд даражада яқин масофадан кичик уй ҳажмидаги астероид учиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, америкалик астрономлар 21 декабрь куни қуёш ботганидан кейин осмонда Юпитер ва Сатурн сайёралари бир-бирига минимал масофада яқинлашишини аниқлаган. Таъкидланишича, бундай ҳодиса сўнгги бор қарийб 800 йил олдин содир бўлган.

Янгиликлар