Олимлар қарийб 800 йил олдин содир бўлган астрономик ҳодиса 2020 йилнинг қайси санасига тўғри келишини эълон қилди

Америкалик астрономлар 21 декабрь куни қуёш ботганидан кейин осмонда Юпитер ва Сатурн сайёралари бир-бирига минимал масофада яқинлашишини аниқлади. Бу ҳақда «phys.org» сайтидаги пресс-релизда айтилган.

Фото: «hi-news»

Райс университети тадқиқотчиси Патрик Хартиганнинг сўзларига кўра, икки сайёра тахминан 20 йилда бир маротаба бир-бирига яқинлашади. Шунингдек, улар ўрта асрлардан бери бир-бирига яқинлашмаганлиги айтилган.

«Сиз тунги осмонда кўринадиган ушбу объектларнинг яқинроқ жойини кўриш учун 1226 йил 4 март тонгига қайтишингиз керак бўлади», — дейди Хартиган.

Бу ҳодисага об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида Ернинг барча қисмида гувоҳ бўлиш мумкин. Аммо кузатувчилар учун энг яхши кўриниш жойи экватор яқини ҳисобланади. Олимларнинг аниқлашича, 21 декабрь оқшомида ушбу ҳодиса Юпитер ва Сатурн тўлин ой диаметрининг атиги 1/5 қисми билан ажралиб турадиган сайёраларга ўхшайди. Шунга ўхшаш ҳодиса 2080 йил 15 мартда қайта такрорланади.

Юпитер ва Сатурн ёз фаслидан бери Ер осмонида бир-бирига яқинлашмоқда. 16 декабрдан 25 декабргача улар тўлинойнинг диаметридан камроқ ажралиб туради.

Аввалроқ АҚШ штатларидан биридаги чўлда 3 метрли номаълум монолит топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, eрга рекорд даражада яқин масофадан кичик уй ҳажмидаги астероид учиб ўтгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар