Энергетика вазири Ўзбекистонда газ ҳисоблагичларининг портлаши сабабини айтди — видео

Энергетика вазири Алишер Султонов 21 ноябрь куни «Alter Ego» YouTube каналига берган интервьюсида нега Ўзбекистондаги «Технопарк» компанияси газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганини айтиб, уларнинг портлаши сабабини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, компания тендерда бир нечта компаниялар билан рақобатлашган. Шунингдек, вазир компаниянинг ғалабасидан хурсандлигини таъкидлаган.

«Компаниянинг ғалаба қозонгани яхши, биринчи навбатда бу италиялик ишлаб чиқарувчилар билан қўшма компания ҳисобланади. Ишлаб чиқарилган замонавий Eвропа ўлчагичлар бизнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. Хусусан, ушбу компания одамларни иш билан таъминлайди, Ўзбекистонга солиқлар тўлайди, аммо бу уларнинг ғалабаси учун сабаб эмас. Улар учта ёки тўртта компания билан адолатли курашда ғалаба қозонди», — деди вазир ўзининг интервьюсида.

Шунингдек, Алишер Султонов интервьюсида Aндижон вилояти ва Тошкент шаҳрида газ ҳисоблагичларининг портлаши билан боғлиқ воқеаларни эслаган.

«Бу атайлаб қилинган. Бу аллақачон исботланган ва иш юзасидан тергов ўтказилган. Биз уни трансляция қилмоқчимиз ва аҳолига кўрсатмоқчимиз. Улар биз билан қандай курашишмасин, биз ҳисоблагичларни ўрнатамиз ва барчасини тартибга келтирамиз. Биз ўғирликни тўхтатамиз ва одамлар истеъмол учун пул тўлашларига ишонч ҳосил қиламиз», — деди вазир.

Аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги 4 йилда энергетика соҳаси билан боғлиқ муаммолар нега бартараф этилмагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанддаги барча хонадонларга 2021 йил 1 августгача электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилгани ҳақида хабар берилган.